Институтимизда Германиянинг IAMO ИТИ билан ҳамкорликда 2018 йил 30 октябрь - 2 ноябрь кунлари халқаро конференция бўлиб ўтади
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Германиянинг IAMO (Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш) ИТИ билан ҳамкорликда 2018 йил 30 октябрь - 2 ноябрь кунлари ўтадиган халқаро конференция тўғрисида
Х а б а р н о м а
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сонли қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, таълимни ислоҳ қилиш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвийликни ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Германиянинг IAMO (Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш) ИТИ билан ҳамкорликда 2018 йил 30 октябрь - 2 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси”га асосан “Ипак йўлида жойлашган мамлакатларда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишида ижтимоий – иқтисодий фанларнинг роли” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.
Конференцияга қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва унга ёндош соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб бораётган республика ва хорижий тадқиқотчилар ўз мақола ва маърузалари билан иштирок этиши кўзда тутилган.
Конференция ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирликлари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Германиянинг IAMO (Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш) ИТИ
Конференциянинг мақсади – қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимлар ўртасида қишлоқ хўжалигида ислоҳатларнинг бориши, ер - сувдан фойдаланиш масалалари, иқлим ўзгаришларининг қишлоқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришига таъсири, қишлоқ ҳудудларда меҳнат ресурслари ва уларнинг миграцияси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича тадқиқот натижалари муҳокамаси ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳисобланади.
Конференциянинг илмий йўналишлари:
- Қишлоқ хўжалигида ислоҳатлар
-Қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш
- Олий таълимдан кейинги таълимни ривожлантириш ва илмий – тадқиқот ишларининг сифати
- Иқлим ўзгаришларининг таъсири ва қишлоқ хўжалигининг барқарорлиги
- Ердан фойдаланиш ва ер бозори
- Сув ресурсларини бошқариш
- Фермер хўжаликлари реструктризацияси ва меҳнат муносабатлари
-Қишлоқ ҳудудларида кооперация ва жамоавий муносабатлар
- Қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирининг ривожланиши
Конференциянинг ишчи тили: Инглиз
Конференцияда иштирок этишни ҳоҳловчи тадқиқотчилардан инглиз тилида халқаро талаблар доирасида тайёрланган 150 та сўзгача бўлган мақола резюмеси, материаллар ва методологиялар, асосий натижалар, хулосалар ва фойдаланилган адабиётлардан иборат 1000 сўзгача бўлган кенгайтирилган мақола тезисини agriknowledge2018@gmail.com электрон манзилига 2018 йил 10 сентябргача юборишлари сўралади. Барча топширилган тезислар ёпиқ тақриздан (peer review) ўтказилади. Илмий ишларини бошлаш арафасида турган ёш тадқиқотчилар (магистрантлар ва таянч докторантлар) учун имтиёзлар берилади. Илмий мақолаларни тайёрлаш халқаро талаблар асосида амалга оширилади.
Конференция материалларини тайёрлашга талаблар:
Мақолалар учун материаллар 3-5 бет ҳажмда, 1 интервалда, А4 форматли қоғозда, ҳамма томонидан
Кириш қисмида муаммонинг долзарблиги, ҳозирги кундаги ҳолати, бажарилган ишлар таҳлили берилади ва ишнинг мақсади ифодаланади.
Материаллар ва методлар қисмида тадқиқотлар ўтказилиш усуллари, қўлланилган материаллар, тажрибалар кетма-кетлиги, ўтказилиш жойи ва шароити ҳақида маълумот берилади.
Натижалар ва уларнинг таҳлили қисмида муаллиф(лар) томонидан олинган натижалар ва уларнинг таҳлили берилади.
Конференцияда қатнашган ҳамда тегишли шўъбаларда маъруза қилган муаллифларнинг маъруза материаллари институт сайтига қўйилади ва конференция тўпламида чоп этилади. Шунингдек, конференцияда қатнашган ҳамда тегишли шўъбаларда маъруза қилган муаллифларнинг мақолалари “Central Asian Journal of Water research” журналининг махсус сонида чоп этилади. Эспертизадан ўтмаган, кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар муаллифларга қайтарилмайди.
Муаллифларга тезиcлари саралашдан ўтганлиги хақида хабар 2018 йил 20 сентябрга қадар етказилади.
Қўшимча маълумотлар учун манзил: Тошкент шаҳри, Қори-Ниёзий кўчаси 39, бош бино, 2-қават, ХХХ-хона, ХХХ бўлими, Тел./Факс: (+99871) 2371936, ёки ТИҚХММИ веб саҳифаси www.tiiame.uz